Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь, ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
Марказий банкнинг расмий электрон почта манзилига келган мурожаатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси орқали келган мурожаатлар электрон мурожжатлар шаклида рўйхатдан ўтказилади.
Рўйхатга олинган мурожаатлар қўшимча ўрганишлар талаб этилмаса, келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганишлар талаб этилса, мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб 1 ойгача кўриб чиқилиши мумкин.
Мурожжатларнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича ариза берувчига ёзма ёки электрон шаклда маълумот берилади.
Бундан ташқари, шикоят ва таклифларни Марказий банкда ташкил этилган ягона ишонч телефони (71) 200-00-44 орқали қўнғироқ қилиб юборишингиз мумкин.
Марказий банкнинг "ишонч телефон"ига келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожжатлар сифатида кўриб чиқилади.