Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов ҳужжатлари

Янгиланган сана: 7 Мар 2022, 15:13

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан тўлов ҳужжати қоғозда тузилган ёки электрон шаклда шакллантирилган ҳужжат бўлиб, тўлов унинг асосида ёки ёрдамида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:

тўлов топшириқномаси;

тўлов талабномаси;

инкассо топшириқномаси;

мемориал ордер;

аккредитивга ариза;

кирим ва чиқим касса тўлов ҳужжатлари.

Тўлов ҳужжатларининг шакллари, мажбурий реквизитлари ва уларнинг мазмунига доир бошқа талаблар, электрон тўлов воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.

Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳолда Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 13 апрелида 3229-сон билан давлат рўйхатига олинди.

Унга кўра, мемориал ордер - банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда;

банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда;

банкларнинг ички операцияларида;

тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда;

кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганда;

мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар ушбу талаб банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса;

бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда;

жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда, бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур мурожаат мемориал ордер билан бирга банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжатидир.

Тўлов талабномаси - маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги маблағларни олувчининг талаби назарда тутилган тўлов ҳужжати ҳисобланади.

Инкассо топшириқномаси - унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати.

Аккредитивга ариза - маблағларни тўловчи томонидан шартномада кўрсатилган суммани олувчининг аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган банк ҳисобварағига ўтказишида қўлланиладиган тўлов ҳужжати.

Рисунок3.jpg

Рисунок4.jpg

pdf 184.7 KB
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган ҳисоб-китобларда қўлланилган тўлов ҳужжатлари бўйича 2003-2021 йиллар учун таҳлилий маълумот


USD = 12855.93
+11.93
EUR = 13570.72
+20.3
RUB = 128.16
-0.14
GBP = 16287.18
+67.78
JPY = 82.54
-0.99
CHF = 14518.27
-17.72
CNY = 1774.01
+0.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X