Миллий банклараро процессинг маркази – «HUMO» тўлов тизими
МБПМ ҳар бир мижоз учун банк-ҳамкорнинг мижозларини трранзакциялари клиринги ва авторизация қилишни қўллаб-қувватлаш ва ташкил қилиш бўйича алоҳида комплекс ечим тақдим қилади. «HumoCard» – банк тўлов карталарига асосланган Humo тўлов тизими Ўзбекистонда ва хорижда операцияларни амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон тўлов тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва/ёки тўлов ташкилотларининг ушбу тўлов тизими оператори томонидан ўрнатилган тартиб-таомиллар, инфратузилма ва қоидаларни қўллаш орқали ўзаро ҳамкорлиги йўли билан тўловларни амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуи тўлов тизими ҳисобланади.
Humo –давлат худудида пул ҳаракатини ва хорижий тўлов тизимлари билан ўзаро муносабатларни таъминлайдиган ҳисоб-китоблар иштирокчилари, тўлов инструментлари ва воситалари, дастурий-техник воситалар, шунингдек, банклараро пул ўтказмалари тизимлари мажмуидир.
Humo тўлов тизимининг Оператори халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard, UnionPay International) билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Натижада Humo банк карталари билан хорижда чет эл валютасида операцияларни ўтказиш ва юқорида келтирилган тизимларнинг хорижий банкларнинг карталари орқали Ўзбекистонда операцияларни амалга ошириш имконияти яратилади. Банкларнинг «HumoCard» тўлов тизимига аъзо бўлиши ихтиёрийдир.