Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
41163

Пул-кредит сиёсати мақсади ва тамойиллари

Янгиланган сана: 15 Ноя 2024, 14:56

Пул-кредит сиёсатининг мақсади

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Марказий банк пул-кредит сиёсатини нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқади ва амалга оширади. Нархлар барқарорлиги паст ва барқарор инфляция даражасини англатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5877-сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан инфляция бўйича доимий мақсад (таргет) 5 фоиз этиб белгиланган ва ушбу мақсадга эришиш вазифаси Марказий банк зиммасига юклатилган.

Марказий банк томонидан инфляцион таргетнинг таъминланиши аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадлари ва жамғармаларининг харид қобилиятини сақлайди, уларга узоқ муддатли харажатларини режалаштириш имконини беради ҳамда барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишга қулай шароитларни яратади.

Шу билан бирга, доимий паст инфляция мамлакатга барқарор инвестициялар кириб келишига, инфляция мукофотининг камайиши эвазига фоиз ставкаларининг пасайишига, миллий валютага бўлган ишончнинг ортиши шароитида иқтисодиётнинг ташқи хатарларга таъсирчанлигининг пасайишига хизмат қилади.

Самарали пул-кредит сиёсати иқтисодиётнинг салоҳиятидан кескин ва давомий оғишининг олдини олиш ва салбий таъсирларни юмшатиш чораларини кўриш имкониятларини яратади.

Инфляцион таргетлаш режими

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йилдан бошлаб пул-кредит сиёсатини инфляцион таргетлаш режими доирасида олиб бормоқда.

Пул-кредит сиёсатининг инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи – таргети белгиланади ҳамда Марказий банкнинг барча хатти-ҳаракатлари инфляциянинг ушбу таргет даражаси атрофида бўлишига қаратилади.

Пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари

  •  Инфляция бўйича таргет белгиланади ва барча пул-кредит сиёсати чоралари ушбу таргетга эришишга қаратилади;

  •  Марказий банкнинг асосий ставкаси пул-кредит сиёсатининг асосий инструменти ҳисобланади;

  •  Пул-кредит сиёсати операцион механизми Марказий банк томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилади ва такомиллаштириб борилади;

  •  Пул-кредит сиёсатига оид қарорлар кенг қамровли макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларга асосланади;

  •  Марказий банк валюта сиёсатини эркин сузувчи валюта курси режимида амалга оширади;

  •  Пул-кредит сиёсати шаффоф тарзда олиб борилади ва ҳар бир қарор кенг жамоатчиликка батафсил тушунтирилади.

pdf 133.5 KB
Пул-кредит сиёсатининг тамойиллари моҳияти

pdf 1.1 MB
Ўзбекистонда инфляцион таргетлашга ўтишнинг истиқболлари, мавжуд шарт-шароитлар ва муаммолар.

pdf 2.2 MB
Ўзбекистон_Инфляцион таргетлаш режимига ўтиш

pdf 865.0 KB
Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш Концепцияси.




USD = 12855.93
+11.93
EUR = 13570.72
+20.3
RUB = 128.16
-0.14
GBP = 16287.18
+67.78
JPY = 82.54
-0.99
CHF = 14518.27
-17.72
CNY = 1774.01
+0.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X