Ишонч телефонлари
Марказий банкнинг ишонч телефони
душанба – жума, 9:00 – 18:00
тушлик: 13:00 – 14:00
Тошкент шаҳри: 71 200-00-44
Республика ҳудудлари: 0 800 200-00-44
Мобил телефони орқали: (+998 71) 200-00-44
Тижорат банкларидаги омонатларга пул қўювчи жисмоний шахсларнинг банклардаги депозит ҳисобварақларидаги маблағларини сир сақланишини ишончли кафолатлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралда "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан депозит ҳисобварақларига, жумладан, тақдим этувчининг депозитларига миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини қўйиш истагида бўлган жисмоний шахслар исталган тижорат банкига мурожаат қилишлари мумкин.
Фармон талаблари ижросини таъминлаш мақсадида республикада фаолият кўрсатаётган барча тижорат банкларида "Ишонч телефонлари” ташкил этилди. Фуқаролар омонат масаласида бирор муаммога дуч келадиган бўлса, ҳафтанинг иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача қуйидаги "Ишонч телефонлари”га мурожаат этишлари мумкин.