Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўлчовли олтин қуймалар тўғрисидаги маълумот

Янгиланган сана: 2 Ноя 2020, 11:45

Аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

Маълумот учун: Маржа ва чегирма миқдорлари ўлчовли қуймаларнинг муомалага чиқарилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ операцион харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шахобчаларида тижорат банки томонидан ёмби эгасига тўловни дархол амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади. 

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.


USD = 12855.93
+11.93
EUR = 13570.72
+20.3
RUB = 128.16
-0.14
GBP = 16287.18
+67.78
JPY = 82.54
-0.99
CHF = 14518.27
-17.72
CNY = 1774.01
+0.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X