Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13458

Коррупцияга қарши курашиш

Янгиланган сана: 13 Ноя 2024, 17:16

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси 
Мамаризо Бердимуратович Нурмуратовнинг
коррупцияга қарши курашиш бўйича
М У Р О Ж А А Т И

 

“Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур”
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат МИРЗИЁЕВ


Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини ва самарасини сусайтириши мумкин бўлган иллат ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”, деб бежизга таъкидланмаган.

Шу сабабли, Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида барча соҳаларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш муҳитини шакллантириш талаб этилади.

Марказий банк тизимида ҳам коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича самарали тизимни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Марказий банк тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, харидларни амалга оширишда коррупциявий хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш амалиётлари жорий қилинганлиги ҳамда пул ва ички валюта бозорларидаги операцияларнинг тўлиқ бозор механизмлари асосида амалга оширилиши каби қатор амалий ишларни келтириб ўтиш мумкин.

Шунингдек, Марказий банк тавсиялари асосида банк тизимида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари шаффофлигини таъминлаш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ягона электрон платформа орқали онлайн имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби жорий қилинди. Тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали омонат, кредит ва бошқа банк хизматларидан фойдаланиш кўлами йилдан йилга ошиб бормоқда.

Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар келгусида ҳам изчиллик билан давом эттирилади.

Марказий банк коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этишда фуқароларимизнинг фаоллигини ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Марказий банкнинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тасарруфидаги корхоналари ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, Марказий банкнинг (71) 200-00-44 рақамли Ишонч телефони ёки ушбу алоқа каналлари: телеграм бот ва расмий веб-сайт орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

Мурожаатингиз қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланган коррупцион ҳолатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўрилади.

Ўз навбатида, Марказий банк тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимни коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга ҳамда ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажаришга яна бир бор чақираман.

pdf 5.4 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 2024 йил 3 чораги учун коррупциянинг олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида УМУМИЙ ҲИСОБОТ
pdf 185.4 KB
Марказий банк ходимларининг коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар беришга мўлжалланган махсус алоқа каналлари
pdf 1.6 MB
Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи шартномаларида коррупцияга қарши қоидаларни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги намунаси
pdf 1.8 MB
Марказий банк тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган ходимларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг тақиб қилинмаслиги кафолатлари тўғрисидаги тартиб
pdf 414.6 KB
Марказий банкнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги ҳисоботи
pdf 2.5 MB
Коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид ички меъёрий ҳужжатлар тақдимоти
pdf 1.7 MB
Коррупция - иллат, унга қарши курашиш эса катта маъсулият (Марказий банк Раисининг мақоласи)
pdf 1.0 MB
Марказий банкида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти
pdf 443.6 KB
Коррупцияга қарши курашишга оид асосий тушунчалар, қонунчилик ва Марказий банк ички идоравий ҳужжатларидаги нормалар ва талаблар (ўқув қўлланма)
jpg 704.1 KB
Тэбл тент (1)
jpg 741.4 KB
Тэйбл тент (2)
pdf 13.2 MB
Манфаатлар тўқнашуви бўйича эслатма
pdf 12.7 MB
Манфаатлар тўқнашуви бўйича эслатма 2
pdf 3.4 MB
Манфаатлар тўқнашуви буклет
 
pdf 5.8 MB
Манфаатлар тўқнашуви календарь
pdf 494.2 KB
Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАРИ

pdf 862.7 KB
"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
pdf 9.0 MB
Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунини қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш чоралари (услубий қўлланма)


USD = 12855.93
+11.93
EUR = 13570.72
+20.3
RUB = 128.16
-0.14
GBP = 16287.18
+67.78
JPY = 82.54
-0.99
CHF = 14518.27
-17.72
CNY = 1774.01
+0.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X